Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎҚОНДАГИ БОЗОРНИ ТЎЛИҚ ҚАЙТА ТИКЛАШ ИШЛАРИ ЕТАРЛИ КУЧ ВА ВОСИТАЛАРНИ ЖАЛБ ЭТГАН ҲОЛДА ЖАДАЛ СУРЪАТДА ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

×

 2023-06-21 22:06:41    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўқондаги буюм бозорида содир бўлган ёнғин оқибатида ёниб кетган дўконларни Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмалари билан бир ой муддатда тўлиқ қайта тиклаб бериш бўйича кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда.

Бозорни қайта тиклаш ва қурилиш жараёнларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун ҳудудда вилоят ҳокимлиги томонидан ишчи штаб ташкил этилди.

Вилоятдаги ташкилот ва идоралардан етарли куч ва воситаларни, 2000 нафардан зиёд ҳашарчини жалб қилган ҳолда бозор ҳудудида 3 кун давомида ёнғиндан кейинги тозалаш ишлари амалга оширилди ва якунланди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ботир Зокиров томонидан бозорнинг лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳожиқўзижон Исақов томонидан вилоят мутасадди ташкилотлари ҳамда қурувчилар иштирокида ишларнинг бориши юзасидан бозор ҳудудида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Бозор ҳудудида қуриб битказилиши режалаштирилаётган 977 та савдо дўкони, жами 37 та қурилиш-пудрат ташкилотларига бириктириб берилди.

Йиғилишда қурилиш ишларини тез ва сифатли амалга ошириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди, ишлар устидан доимий назорат қилиш бўйича масъулларга вазифалар белгиланди. Ҳар бир қурилиш-пудрат ташкилотига бириктирилган қисм бўйича кунлик режа-график тузиш ҳамда унга қатъий амал қилинишини таъминлаш бўйича топшириқ берилди.

Қурилиш ишларини жадаллаштириш учун пудратчи ташкилотлар ишчиларига бозорга туташ ҳудудда ётоқхона ташкил этиш, қурилиш майдонига кеч соатларда тўлақонли ишлаш учун етарли даражада ёритиш тизими ўрнатиш бўйича мутасаддиларга вазифалар юкланди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram