Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ ФАРҒОНАДА ФАХРИЙ ЖУРНАЛИСТЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ БАЙРАМИГА АЙЛАНДИ

×

 2023-06-26 16:54:52    174

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар, блогерлар ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида вилоят байрам тадбири ўтказилди.

“Уч авлод учрашуви” тарзида ўтказилиб, фахрий журналистларга эҳтиром байрамига айланган тадбирда ёш ва ўрта авлод журналистикаси вакиллари билан бирга нафақадаги устоз-журналистлар, ўз умрини матбуот ривожи ва жамиятда сўз эркинлигини мустаҳкамлашга бағишлаган соҳа жонкуярлари ҳам иштирок этдилар.

Тантанали тадбирни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров очиб берди ва барча ОАВ ходимларини касб байрамлари ҳамда яқинлашиб келаётган муқаддас Қурбон ҳайити билан самимий табриклади.

Муҳтарам Президентимизнинг соҳага алоҳида эътиборлари натижасида юртимизда Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилиб бораётганини қайд этган вилоят ҳокими, Давлатимиз раҳбарининг “Оммавий ахборот воситалари – ислоҳотларимизнинг кўзгуси, менинг ишончли кучим” деган сўзлари, матбуот соҳаси вакилларининг бугунги ислоҳотлардаги алоҳида ўрнини ва ролини яққол кўрсатиб беришини таъкидлади.

Вилоятимиз матбуотининг тамал тоши Фарғона тараққийпарварларининг пешқадам вакиллари Обиджон Махмудов ва Ашурали Зоҳирийнинг сайъ-ҳаракатлари билан 1914 йилда “Садойи Фарғона” газетасининг чоп этилиши билан қўйилганига эътибор қаратган Хайрулло Бозоров, бугунги кунга келиб 66 та босма нашр, 5 та телеканал, 3 та радио, 6 та интернет ахборот сайтини ўзида жамлаган, журналистикасининг бой тажрибалари ҳамда замонавий тенденцияларни бирлаштирган кучли медиа майдонга айланганини қайд этди.

Вилоят ҳокими ўз сўзида Фарғонада Матбуот уйи ташкил этиш масаласига ҳам тўхталиб, келгуси йил Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига Фарғонада замонавий, бугунги медиа маконининг барча талабларига мос Матбуот уйи иш бошлашини билдирди.

Жамият тараққиётида, ёшларни эзгу ишларга ундашда нуронийларимизнинг, фахрий журналистларимизнинг катта ҳаёт тажрибаси, маслаҳатлари ўта муҳим эканини айтиб ўтган вилоят раҳбари, ўз вақтида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги учун бағишлаган мўътабар фахрийларимизнинг йўл-йўриқлари бугунги кунда елкасида энг масъулиятли вазифаларини кўтариб турган ўрта қатлам ҳамда эртанги келажагимиз эгаси бўлган янги авлод учун чинакам тарбия мактаби бўлишига ишонч билдирди.

Узоқ йиллик ибратли фаолияти ва ҳаёт йўли ҳар бир алоҳида тажриба мактаби яратган устоз журналистлар – 60 йил соҳада фидокорона меҳнат қилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дониёр Эргашев, Фарғона радиосининг фахри Ғуломжон Бурҳонов, Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидов, Аҳмадали Хўжаев, Шаҳзодахон Содиқова, Алишер Ибодинов каби кўплаб матбуот фидойиларига вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари ва совғалари топширилди.

Эл ардоғидаги таниқли санъаткорлар иштирокидаги чиқишлар, куй-қўшиқлар тадбир қатнашчиларига янада кўтаринкилик улашди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram