Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК ЎРНАТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2023-06-27 16:45:37    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-93-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятига бағишланган муҳокама йиғлиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзуллажон Қосимов, вилоят солиқ, божхона, иқтисодиёт ва молия бошқармалари, тижорат банклари раҳбарлари иштирок этдилар.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган йиғилишни шаҳар ва туман студияларидан ҳам масъуллар, ҳоким ёрдамчилари бевосита кузатиб бордилар.

Маълумки, республикада камбағалликка қарши курашиш жараёнини янги босқичга олиб чиқиш, бу ишларга тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорлик асосида жалб қилиш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастури ишлаб чиқилиб, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган “ҳамкорлик шартномалари” асосида ихтиёрий равишда иштирок этиши белгиланди.

Шу асосда ҳудудларда тегишли масъуллар иштирокида муҳокама йиғилишлари ўтказилиб, фармоннинг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.

Бугун ташкил этилган учрашувда ҳам Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев фармон билан белгилаб қўйилган “ҳамкорлик шартномалари”нинг тартиби, тадбиркорларга яратилаётган имконият ва қулайликлар, имтиёзлар ҳақида тўхталди.

“20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорларга молиялаштириш, солиққа тортиш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун зарур маблағлар ва инфратузилма билан таъминлаш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш йўналишларида бериладиган табақалаштирилган имтиёз ва преференциялар бўйича вилоятдаги масъулларнинг ҳам иштироки муҳим эканлиги, жиддий ёндашган ҳолда тадбиркорларга кўмакдош бўлиш орқали камбағалликни қисқартириш ва ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашга эришиш мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

Шаҳар ва туман студияларидан боғланган масъуллар ҳам йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.

Ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари ўзига бириктирилган ҳудуд паспортини мукаммал шакллантириб, ҳар бир хонадонни хатловдан ўтказилгани, ишсиз фуқаролар ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича аниқ таклифлар бўлиши кераклиги бўйича ҳам вазифалар юкланди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram