Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН КАТТА БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-06-30 19:52:59    104

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди.

Вилоятимизнинг турли соҳалардаги энг фаол ёшларини жамлаган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбирни очиб берган вилоят ҳокими, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшларига байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Вилоятимиз ёшларини бугунги байрам билан қутлаган Хайрулло Бозоров, Давлатимиз раҳбари томонларидан олиб борилаётган давлат сиёсатида ёшларнинг салоҳиятини ривожлантириш ва рўёбга чиқаришга улкан эътибор қаратилаётганини қайд этиб, вилоятимизда ҳам бу масала ҳар бир раҳбар олдидаги устувор вазифа эканини таъкидлади.

Ўз сўзида маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзларини келтириб ўтган вилоят раҳбари, азалдан илм-у фан, маданият ва маърифат замини бўлган Фарғона ёшлари, миллий қадриятларимизга суянган ҳолда, ўз билим ва ютуқлари билан ҳар соҳада қолган тенгдошларига намуна бўлишларига ишонч билдирди.

Вилоятимизда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган, ҳар жабҳада илғор, ўз тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ёшларга вилоят ҳокимининг ташаккурномалари ва совғалар топширилди.

Тадбир давомида вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари ижросида янграган дилрабо куй-қўшиқлар йиғилганларга ўзгача кўтаринкилик ва юқори кайфият улашди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram