Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЯПОНИЯ ИНВЕСТИЦИЯСИ ҲИСОБИГА ЛОЙИҲА ҚИЙМАТИ 8,72 МЛН. ДОЛЛАР БЎЛГАН ЯПОН ТИББИЁТ ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ ШАҲАРЧАСИ БАРПО ЭТИЛАДИ

×

 2023-08-14 18:13:18    197

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров япониялик ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.

Фарғона шаҳрида қад ростлаётган Экошаҳар ҳудудида 1 гектар майдонда замонавий Япон тиббиёт ва соғломлаштириш шаҳарчаси барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга киришаётган NAGAI Clinic компанияси раҳбари Кожи Нагаи билан мулоқотда лойиҳанинг амалий босқичлари муҳокама қилинди. 11 та турли йўналишдаги клиникалар, 2 та дорихона, 20 та соғломлаштириш муассасалари, массаж, фитнесс каби қатор спорт-соғломлаштириш марказлари ҳамда тиббий таълим ва соғлом турмуш тарзини ўқитиш бўйича ўқув марказини ўз ичига олиши кўзда тутилган ушбу шаҳарчанинг дастлабки лойиҳа қиймати 8,72 млн. долларни ташкил этиб, тўлалигича япон инвестицияси ҳисобига амалга оширилади. Шаҳарча ҳудудида Япониянинг гўзаллик ва саломатлик учун маҳсулотлар савдосида етакчи бўлган DAISO савдо бренди супермаркетини жойлаштириш бўйича ҳам музокаралар сўнгги паллага киргани маълум қилинди.

Учрашув давомида Фарғона вилояти ҳокимлиги ва NAGAI Clinic компанияси ўртасида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. NAGAI Clinic компанияси раҳбари Кожи Нагаига компаниянинг Фарғона вилоятида хорижий корхона сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳам топширилди.

Ушбу тиббиёт ва соғломлаштириш шаҳарчаси Япониянинг “Micado Development” компанияси томонидан “Экошаҳар” да 3 гектар майдонда барпо этишга киришилган қиймати 15 млн. долларлик “Shogun city” япон боғи, меҳмонхона, ресторанлар мажмуаси билан уйғунлик касб этади.

Бугунги учрашувда компания раҳбари Окудa Тaкефуми билан “Fergana Shogun” мажмуаси қурилиши жараёнлари ҳам муҳокама қилинди. “Micado Development” раҳбари мажмуа қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида меҳмонхона қисмида хоналар сони 60 тадан 100 тага орттирилгани, савдо ва овқатланиш шахобчалари сиғими кенгайтирилганини маълум қилди. Мажмуага шу йил октябрь ойида тамал тоши қўйилиши режалаштирилмоқда.

Учрашувда шунингдек, жорий йил ноябрь ойида ташкил этилиши белгиланган Фарғона-Япония бизнес форумини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Иқболжон Эргашев ва Хожиқўзижон Исақов иштирок этдилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram