Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА АРАБИСТОНЛИК ИНВЕСТОРЛАР ТОМОНИДАН ТИББИЙ БУЮМЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЗАВОДИ ҚУРИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2023-08-29 10:10:09    222

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев Саудия Арабистонидан келган ишбилармонлар билан учрашув ўтказди. АҚШнинг тиббий асбоб-ускуналар ва буюмлар ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланувчи “Medzon Health” ва "Alsaadi holding" компаниялари бошқарув раиси Абдул Ал-Саади ва Саудиянинг “Rosemarin” компанияси раҳбари Бассам Ал-Саади билан ўтган мулоқотда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Иқболжон Эргашев дастлаб меҳмонларга юртимизда инвесторларга яратилаётган имкониятлар, қулайликлар, Фарғона вилоятидаги ишбилармонлик муҳити ҳақида маълумот берди.

2015 йилда ташкил топган ва штаб-квартираси АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган “Medzon Health” компанияси бугунги кунда Туркия, Таиланд, Малайзия, Хитой, Жанубий Корея ва Япония каби давлатларда ўз фаолиятини йўлга қўйганини қайд этган доктор Ал-Саади, Фарғонада ҳам бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирди.

Хусусан, музокаралар давомида Қува туманида 500 та иш ўрнига эга тиббий буюмлар ишлаб чиқариш заводи лойиҳасини амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.

Учрашув якунида ҳудуддаги мавжуд шарт-шароитлар ўрганиб чиқилиб, истиқболдаги ҳамкорлик чора-тадбирларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram