Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 135 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ХИТОЙНИНГ DONGFENG ЭЛЕКТРОБУСЛАРИНИ, GRASEN POWER ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАР УЧУН ЗАРЯДЛОВЧИ ҚУРИЛМАЛАРИНИ ҲАМДА TUNGHSU ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2023-09-02 23:54:21    548

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Dongfeng Motor, Luoyang Grasen Power Technology ва Tunghsu Group каби йирик компаниялари вакилларидан иборат инвесторлар делегациясини қабул қилди.

Учрашувда вилоятимизда Хитойнинг энг йирик автоконцерни Dongfeng Motor томонидан амалга ошириш режалаштирилаётган Dongfeng электробусларини ишлаб чиқариш лойиҳаси, шунингдек, Luoyang Grasen Power Technology компанияси томонидан режалаштирилаётган электромобиллар учун зарядловчи қурилмаларни, Tunghsu Group томонидан қуёш панелларини ишлаб чиқариш лойиҳалари муҳокама қилинди.

Dongfeng Motor томонидан режалаштирилаётган лойиҳанинг биринчи босқичида 4 гектар майдонда 45 млн. доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция йўналтириш ҳисобига электробусларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилса, 2025 йилда яна 50 млн. доллар инвестиция киритиш ҳисобига амалга ошириш кўзда тутилаётган иккинчи босқичда электротранспортлар аккумуляторларини ҳамда бошқа бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш, шунингдек, ҳудудларда техник сервис хизматларини ташкил этиш белгиланган.

Электромобиллар учун зарядловчи қурилмаларни ишлаб чиқаришда Хитойнинг энг йирик компанияси бўлган Luoyang Grasen Power Technology компанияси томонидан режалаштирилаётган лойиҳа бўйича киритилиши кўзда тутилаётган инвестиция ҳажми 30 млн. долларни ташкил этиши кўзда тутилган.

Tunghsu Group компанияси раҳбарлари эса вилоятимизда қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасига 50 млн. доллар инвестиция йўналтириш мақсадида эканликларини маълум қилишди.

Ушбу лойиҳалар ҳозирги музокаралар ҳолатида Фурқат туманида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳозирда вилоятимизда Хитой капитали иштирокида жами 138 та корхона фаолият олиб бораётганини, 2022 йилда 375,1 млн. доллар Хитой сармояси жалб этилганини, бугунги кунда Хитой билан ҳамкорликда 25 та лойиҳа доирасида қиймати 1 млрд. 224 млн. долларлик инвестиция киритиш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини қайд этиб, бугунги учрашувда муҳокама қилинган лойиҳаларни ҳам муваффақиятли амалга ошириш бўйича ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади.

Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича керакли чора-тадбирлар юзасидан Йўл харитаси ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Dongfeng Motor томонидан вилоятимизда ишлаб чиқариш режалаштирилаётган электробуслар моделлари ҳам бугун вилоятимизга олиб келинди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ИИБ бошлиғи Азизбек Икрамов, вилоят транспорт соҳаси масъуллари электробусларларга чиқиб шаҳар бўйлаб юриб кўришди ва техник хусусиятларини баҳолашди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram