Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДА “ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!" ШИОРИ ОСТИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН "БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ" ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-09-04 12:09:36    432

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун эрта тонгдан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Қувасой шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабда ҳам “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ташкил этилган тадбир кўтаринкилик билан ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзуллажон Қосимов барчани янги ўқув йили ва замонавий қиёфа касб этган мактаб билан табриклади. Мамлакатимизда сифатли таълимга қаратилаётган эътиборнинг замирида ёшларнинг илм олиши, касб-ҳунар ўрганишлари турганлигини қайд этди. Тадбир доирасида вилоят ҳокимининг ўринбосари таълим даргоҳининг 11-синф ўқувчиларига “Мустақиллик дарси” ўтди.

Исфайрамсой МФЙда жойлашган 672 ўринли билим маскани 8,9 миллиард сўм маблағ эвазига бутунлай қайта таъмирланиб, ўқувчиларни ўз бағрига олди. Аниқ ва табиий фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда 404 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Тадбир иштирокчилари таълим даргоҳида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув хоналари билан яқиндан танишдилар.

Вилоятда умумтаълим мактабларининг моддий базасини яхшилаш, таълим жараёнига инновацияларни жорий этиш, малакали педагог кадрлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда Инвестиция дастури доирасида вилоятда 17 та умумтаълим мактаблари, 8 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлиб, мазкур мақсадлар учун 214,2 миллиард сўм маблағ ажратилган. Дунёдаги замонавий ўқув дастурлари, ўқитиш методикаларини ўрганиб, юртимиз умумтаълим мактабларида жорий қилиш бўйича япон таълим тажрибаси вилоятда оммалаштирилмоқда. Япониялик мутахассис Гото Микако жалб этилиб, 2023-2024 ўқув йилида вилоятдаги 18 та мактабда синов тариқасида Япония таълим тажрибасини татбиқ этишга киришилмоқда.

Янги ўқув йилида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги 962 та мактабга 75 минг нафардан зиёд, 55 та нодавлат таълим муассасаларига эса 2 минг 258 нафардан ортиқ ўқувчилар 1-синфга қабул қилинди. Уларга Президент совғалари тантанали топширилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram