Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА "БИЗ БИР БЎЛСАК, ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК - ВАТАНМИЗ" ШИОРИ ОСТИДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-09-09 21:24:30    1760

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида “Биз бир бўлсак, ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида ёшлар фестивали ҳамда галаконцерт дастури бўлиб ўтди.

Фестиваль доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов иштирокида “Генерал ва ёшлар”, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони биринчи ўринбосари Жамшид Каримов иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари ташкил этилди.

Шунингдек, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Мақсуд Маматхонов ҳамда Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси бошлиғи Шавкатжон Дўсалиев тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшлар билан мулоқот қилдилар. Учрашувларда ёшлар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлар билан фаоллик кўрсатишди.

Фестиваль давомида вилоятдаги олий таълим муассасалари фаолиятини ўзида акс эттирган кўргазмалар, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ташаббуси билан китоб ярмаркалари ташкил этилди.

Бундан ташқари, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалари, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмалари ҳам барчада катта таассурот қолдирди.

Миллий спорт ўйинлари, стол тенниси, армрестлинг, камондан ўқ отиш, шахмат, шашка каби қизиқарли мусобақаларда ва ёш рассомлар кўргазмаларида ҳам ўғил-қизлар ўз имкониятларини намойиш этдилар.

Якунда санъаткорлар иштирокида галаконцерт дастури, ҳарбий оркестр ижросидаги куй-садолар, ҳарбийлар ва “Ватанпарвар” ташкилотининг кўргазмали намойишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram