Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎҚОНДА ХАЛҚАРО ҲУНАРМАНДЧИЛИК МУЗЕЙИ ОЧИЛДИ

×

 2023-09-21 15:39:50    217

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўқон шаҳрида ўз ишини бошлаган Иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида янги ташкил этилган Халқаро Ҳунармандчилик музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган Жаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Қаддумий ва Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Одил Абдураҳмонов жаҳон ҳунармандчилигида мамлакатимизнинг тутган ўзига хос ўрни ва сўнгги йилларда юртимизда бу борада амалга оширилаётган улкан ишларга тўхталиб ўтдилар.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўз сўзида Давлатимиз раҳбари томонидан тарихимиз, миллий ўзлигимиз тимсоли бўлган, қадимий ва бой анъаналарга эга ҳунармандчилик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, бунинг натижасида миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини сақлашга кенг имкониятлар яратилаётганини қайд этди.

Ўзбек миллий ҳунармандчилиги маркази бўлган Фарғона вилояти Марғилоннинг атлас ва адраслари, Риштоннинг кулолчилик санъати, Қўқоннинг ёғоч ўймакорлиги ва наққошлик мактаблари билан дунёга машҳур эканига эътибор қаратган вилоят ҳокими, 2019 йилда Қўқон шаҳрига ва 2022 йилда Марғилон шаҳрига “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” мақомлари берилганлиги Фарғона вилоятининг дунё ҳунармандчилик харитасида муносиб ва мустаҳкам ўринга эга эканлигининг исботи эканини таъкидлади.

Хайрулло Бозоров Жаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Қаддумийга юзланиб Марказий Осиё минтақасининг анъанавий кулолчилик маркази бўлган Риштонга ҳам кулолчилик йўналишида “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” мақомини бериш таклифини ўртага ташлади ва бу ижобий қабул қилинди.

Халқаро Ҳунармандчилик музейи жаҳон халқ амалий санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, бу бебаҳо бойликни келгуси авлодларга безавол етказиш, бу йўлдаги саъй-ҳаракат ва имкониятларимизни бирлаштиришда муҳим ўрин тутишига ишонч билдирган вилоят ҳокими, бугунги глобаллашув ва юксак технологиялар асрида халқ амалий санъати давлат ва жамият томонидан шундай юқори эътибор, Давлат раҳбарининг алоҳида ғамхўрлиги бўлгандагина бугунги кунгача сақланиб қолган ўзига хос ҳунармандчилик мактабларининг анъаналарини давом эттириш мумкинлигини билдирди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram