Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАХСУС ИШ КИЙИМЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ЕВРОПАНИНГ ЕТАКЧИ ТУЗИЛМАСИ – ГЕРМАНИЯНИНГ TEAMDRESS КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА БАРПО ЭТГАН КОРХОНА ЯҚИН КУНЛАРДА ИШГА ТУШИРИЛАДИ
2023-09-25 19:47:19 654
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров махсус иш кийимлари ишлаб чиқаришда Европанинг етакчи тузилмаси бўлган Германиянинг Teamdress компанияси томонидан вилоятимизда амалга оширилган инвестицион лойиҳа доирасида Экошаҳар ҳудудидаги кичик саноат зонасида барпо этилган ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.
Келгуси ойда ишга тушириладиган корхонада 300 та доимий иш ўрни яратилди. Лойиҳа қиймати 3,2 миллион долларга тенг бўлган ушбу корхонада Европа бозори учун йиллик қиймати 25 миллион доллар бўлган махсус иш кийимлари ишлаб чиқарилади ва тўла экспорт қилинади.
Вилоят ҳокими Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик ташкилотининг (GIZ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирокида янги корхона билан танишди. Ҳозирги кунда дастгоҳларни ўрнатиш ишлари жадал давом этмоқда, параллел равишда ходимларни ишга олиш ҳамда технологиялар ва талаблар билан дастлабки таништириш ишлари олиб борилмоқда.
Ишчи-ходимлар учун юқори даражадаги меҳнат шароитлари яратилган ушбу корхонада замонавий ошхона, ходимлар фарзандлари учун бепул боғча, болалар майдончаси, дам олиш учун махсус зоналар, шинам ювиниш хоналари ҳам мавжуд.
Германия халқаро ҳамкорлик ташкилотининг (GIZ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан “Teamdress Holding GmbH” компанияси билан ҳамкорликда Марғилондаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ўқув жараёни ва ишлаб чиқариш амалиётини биргаликда олиб боришга, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни таъминлашга қаратилган дуал таълим тизими жорий этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бугун ушбу касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ҳам корхонада бўлиб, яратилган шароитлар билан танишдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram