Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ УЧУН ЯНГИ АВТОБУСЛАР ОЛИБ КЕЛИНМОҚДА
2023-09-29 21:55:23 466
Фарғона шаҳрида жамоат транспорти тизимини ривожлантириш учун Хитойдан янги автобуслар олиб келинмоқда. Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров жамоат транспорти йўналишлари бўйича йўловчи ташиш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар билан бирга янги автобусларнинг техник хусусиятлари ва қулайликлари билан танишди.
Вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Бобур Хамидов вилоят ҳокимига жорий йил якунига қадар Хитойдан King Long, Yutong, Foton ва AsiaStar русумларида 100 та шаҳар ичи ва 10 та шаҳарлараро автобус олиб келинаётганини маълум қилди. Келгуси йилда яна қўшимча 160 та автобус олиб келиниши билдирилди.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жамоат транспорти соҳасида янги тизим ишлаб чиқилиб, кунлик тушум режасини белгилаш амалиёти ўрнига энди ташувчиларга маблағлар автобуснинг юрган масофаси ва одамлар хизмат сифатидан қониқишига қараб берилади. Бу тизим бошқа вилоятлар қатори келгуси йил 1 июндан Фарғонада ҳам жорий этилиши белгиланган. Президент қарори билан, автобус олиб келадиган тадбиркорларга қатор солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этилган. Автобуслар сотиб олиш учун 10 йилгача муддатга имтиёзли кредит берилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram