Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 120 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР ФУТБОЛИНИ ЯГОНА ТИЗИМДА РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАТАРНИНГ “АЛ-САДД” ЖАМОАСИДА КЎП ЙИЛЛАР ДАВОМИДА ТЕХНИК ДИРЕКТОР ВА МУРАББИЙЛИК ҚИЛГАН РИДВАН ЛХБИБАНИ РАҲБАРЛИК ҚИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2023-09-29 23:14:58    216

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Қатарнинг “Ал-Садд” жамоасида кўп йиллар давомида техник директор ва мураббийлик қилган, бельгиялик Ридван Лхбибанини қабул қилди.

Фарғона вилоятида барча футбол бўйича спорт мактаблари фаолиятини янги босқичга кўтариш ва улар учун умумлашган тизимни шакллантириш, барча мураббийлар учун ягона тактикага асосланган методикани ишлаб чиқиш, “Нефтчи” жамоаси учун юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва асосий таркибгача уларни етиштириш ишларига раҳбарлик қилиш учун юқори малакали ва катта тажрибали хорижий мутахассис сифатида Ридван Лхбибани вилоятимизга таклиф қилинмоқда.

Бугунги учрашувда бельгиялик мутахассис, бу борадаги ўз режалари, методикаси ҳамда белгиланган мақсадларга эришиш учун лозим бўлган ташкилий ишлар юзасидан батафсил тақдимот ўтказди. “Яхши пойдеворсиз яхши уй қуриб бўлмайди” деб ўз сўзини бошлаган Лхбибани, футбол ривожланган барча мамлакатларда болалар ва ўсмирлар футболига биринчи эътибор қаратилганини қайд этди. Ўзининг вилоятимиздаги дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашган мураббий, қатор иқтидорли ёш юлдузларни ўзи учун кашф этганини айтиб ўтди.

Вилоятдаги футбол мураббийларини қайта тайёрлаш, уларнинг фаолиятини доимий мувофиқлаштириб бориш, футбол мактаблари учун ҳар бир ёш тоифасига мўлжалланган тактикалар ишлаб чиқиш, оммавий футболни ривожлантириш, ёш иқтидорларни бугунги жаҳон футболи талабларига профессионал футболчилар этиш ўстириш борасида ўз қарашларини баён этган Ридван Лхбибани, ўзининг “Ал-Садд” жамоасидаги 14 йиллик тажрибаси ҳақида ҳам тўхталиб, айнан ёш футболчиларни тайёрлаш тизимига берилган эътибор туфайли жамоа академияси битирувчиларидан 12 нафар футболчи Қатар терма жамоаси сафида тўп суришганини таъкидлади.

Ридван Лхбибани ва унинг ёрдамчилари учун молиявий шартлар ҳамда тақдим этилган режа асосида вилоятимизда футболни ривожлантириш учун лозим бўлган инфратузилма юзасидан музокараларни яқин кунларда давом эттиришга келишиб олинди.

Учрашувда “Нефтчи” ПФК бош директори Мансурбек Тошматов, бош мураббийи Виталий Левченко, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носирбек Отақўзиев иштирок этдилар.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram