Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА АРХЕОЛОГИЯ СОҲАСИДА ХИТОЙНИНГ ЭНГ ЙИРИК ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МУАССАСАСИ – ЛОЯН АРХЕОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИНАДИ
2023-10-12 20:59:12 543
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Лоян археологик тадқиқотлар институти раҳбари, профессор Ли Ёнг Киан бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Фарғона давлат университети ҳамда Лоян археологик тадқиқотлар институти ўртасида археология соҳасида кенг кўламли ҳамкорлик ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди. Учрашувда Фарғона давлат университети ректори Баҳодир Шермуҳаммадов иштирок этди.
ФарДУ билан ҳамкорлик доирасида “Фарғона – Лоян археологик тадқиқот маркази”ни очиш, ташкил этилаётган илмий марказнинг бош тадқиқот объекти ҳисобланган “Қува шаҳристони” ёдгорлигида ҳамкорликда қазилма ишлари олиб бориш, ФарДУ археология йўналиши талабаларини ҳамда профессор-ўқитувчиларини Лоян институтида амалиёт ўташлари ҳамда малака оширишларини йўлга қўйиш каби йўналишларда иш олиб бориш режалаштирилмоқда.
Вилоят раҳбари Фарғона давлат университети ҳамда Лоян археологик тадқиқотлар институтининг ҳамкорлик режаларини қўллаб-қувватлади.
Лоян археологик тадқиқотлар институти – Хитойнинг энг йирик илмий тадқиқот муассасаси бўлиб, 2012 йилда ташкил этилган мазкур институт таркибида 8 та илмий тадқиқот маркази, 500 нафарга яқин илмий ходим фаолият юритади. Институт Хитойнинг марказий қисмидаги энг қадимги, пойтахт шаҳар – Лоянда жойлашган бўлиб, археологик ёдгорликларни тадқиқ этиш ва музейлаштириш бўйича Хитойдаги бош илмий марказ ҳисобланади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram