Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ХИТОЙГА АМАЛИЙ ТАШРИФИ ДАВОМИДА ЭРИШИЛГАН КЕЛИШУВЛАР ДОИРАСИДА ҚАТОР ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШГА КИРИШИЛМОҚДА
2023-10-12 21:23:51 464
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров хитойлик инвесторлар гуруҳини қабул қилди.
Вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил сентябрь ойида Хитойга амалий ташрифи давомида эришилган келишувларнинг давоми бўлган бугунги учрашувда, вилоятимиз ҳудудида тўғридан тўғри Хитой сармояси ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Фарғона шаҳридаги “Бақай” кичик саноат зонасида жойлаштириш кўзда тутилаётган мисни қайта ишлаш корхонасига яқин кунларда тамал тоши қўйилиши маълум қилинди.
Уч босқичда Фарғона вилоятида электромобиллар ишлаб чиқариш режалаштирилган лойиҳанинг биринчи босқичида Фарғонада Хитой автомобилларини сотиш учун автосалон очишга киришилмоқда. Аҳолининг талабини ўрганиш натижасида талаб юқори бўлган турдаги автомобиллар белгиланиб, иккинчи босқичда уларни вилоятимиз ҳудудида йиғиш йўлга қўйилади. Учинчи босқичда эса автомобиль ишлаб чиқаришни тўла маҳаллийлаштириш кўзда тутилган.
Шунингдек, табиий ҳамда сунъий аралашмали матолар тўқиш, уларни қайта бўяш ва гул босиш корхонасини ташкил этиш бўйича инвестицион лойиҳа устида ҳам иш олиб борилаётгани ҳақида вилоят ҳокимига маълумот берилди.
Хайрулло Бозоров вилоятимиз иқтисодиёти учун муҳим бўлган ушбу лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб, уларни тез ва муваффақиятли амалга оширилиши учун ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканликларини қайд этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram