Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА БЕЛОРУСНИНГ “МОГИЛЁВЛИФТМАШ” ЛИФТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
2023-10-19 16:42:18 3661
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Белоруснинг “Алютех” компанияси вакиллари Александр Сарокин ҳамда Сергей Баришниковни қабул қилди.
Мамлакатимизда саноат объектлари дарвозалари ҳамда автоматлаштириш тизимларини ишлаб чиқариш бўйича муваффақиятли иш олиб бораётган “Алютех” компанияси вакиллари билан мулоқотда ушбу компания томонидан Фарғонада Белоруснинг “Могилёвлифтмаш” лифтларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Режага кўра, Экошаҳар ҳудудидаги кичик саноат зонасида барпо этиладиган корхонада дастлабки босқичда ушбу лифтларни йиғиш ҳамда сервис хизмати кўрсатиш йўлга қўйилиши, иккинчи босқичда эса бутловчи деталларни маҳаллийлаштириш кўзда тутилмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми талабдан келиб чиққан ҳолда кенгайтириб борилади.
1966 йилда ташкил этилган Могилёв лифт машинасозлиги заводи, бугунги кунда ишлаб чиқариш ҳажми бўйича МДҲ давлатлари ҳудудида энг йирик корхона ҳисобланади. Бугунги кунда заводда ижтимоий ва саноат объектлари, кўп қаватли уйлар учун мўлжалланган жами 180 турдаги ва қувватдаги лифтлар ишлаб чиқарилади. Корхонада ишлаб чиқарилаётган лифтлар энг юқори стандартларга ҳамда техник талабларга жавоб бериши билан ажраб туради.
Вилоятимиздаги қурилиш кўламининг тобора кенгайиб бораётганини, биноларни юқори сифатли ва хавфсиз лифтлар билан таъминлаш масаласи муҳим эканини қайд этган вилоят ҳокими, ушбу лойиҳани амалга оширишга ҳар томонлама кўмак берилишини билдирди.
Лойиҳани амалга ошириш бўйича белгиланган тартибда иш ташкил этилишига келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram