Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР ФАРҒОНАДА ҚУРИЛИШ СОҲАСИГА КАТТА ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЙЎНАЛТИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДАЛАР

×

 2023-10-23 20:48:09    7870

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Jilin Zhong Tian девелоперлик компанияси раҳбари Чжао Вэй бошчилигидаги ушбу компания вакиллари ҳамда Хуэйженши компанияси таъсисчиси Сун Цзи ва директори Лу Шу Бо билан учрашувлар ўтказди.

Jilin Zhong Tian компанияси вакиллари билан Фарғона шаҳрида беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар маркази ҳамда апарт-резиденция мажмуаси барпо этиш бўйича ишлаб чиқилаётган инвестицион лойиҳа муҳокама қилинди.

Хуэйженши компанияси раҳбарлари билан мулоқот кун тартибидан эса Экошаҳар ҳудудида тўғридан тўғри Хитой инвестицияси ҳисобига ўнлаб 12 қаватли турар-жойлардан иборат мажмуа барпо этиш лойиҳаси ўрин олди.

Хитойда кўплаб люкс меҳмонхоналар ҳамда ресторанлар тармоғига эга бўлган, қурилиш ва девелоперлик соҳасида 17 йиллик тажрибага эга Jilin Zhong Tian компанияси раҳбари Чжао Вэй Фарғонада амалга ошириш режалаштирилаётган лойиҳа учун 50 миллион доллар атрофида инвестиция йўналтириш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Музокаралар натижасига кўра, икки ҳафта муддатда хитойлик инвесторлар томонидан беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар маркази ҳамда апарт-резиденция мажмуасининг мастер-режасини ишлаб чиқилишига келишилди, унга кўра лойиҳани жойлаштириш учун аукционга қўйилган ер майдонларидан турли таклифлар тақдим этиладиган бўлди.

Хуэйженши компанияси таъсисчиси Сун Цзи Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишгани ҳамда ушбу йирик лойиҳада ўз инвестицияси билан иштирок этиб, 12 қаватли турар-жойлар барпо этиш истагида эканини билдирди. Қурилиш соҳасидаги Хитойнинг юксак стандартлари асосида барпо этиладиган ушбу биноларнинг пастки қаватларида савдо мажмуалари ўрин олиши кўзда тутилган.

Фарғона вилоятининг иқтисодий салоҳияти, қурилиш бозорининг мавжуд имкониятлари ҳақида етарли маълумот тўплаганини қайд этган Сун Цзи, ўз мутахассислари билан қисқа муҳокамалардан сўнг инвестиция миқдорини ҳамда барпо этиладиган турар-жойлар сонини аниқ белгилашини, бу рақам 50 миллион доллар билан 90 миллион доллар ўртасида бўлишини билдирди. Бир ҳафтадан сўнг музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Учрашувларда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram