Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИНИ ҲАМДА ОҚОВА СУВ ТАРМОҚЛАРИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН 150 МИЛЛИОН ДОЛЛАРДАН ОРТИҚ МАБЛАҒ АЖРАТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2023-10-24 21:16:56    7650

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Осиё тараққиёт банкининг Шаҳарсозликни ва сув таъминотини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Цзинмин Хуан бошчилигидаги банк миссиясини қабул қилди.

Учрашувда Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва туташ ҳудудларда яшовчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, вилоят туманлари марказларидаги оқова сув тармоқларини яхшилаш лойиҳаларини Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли маблағлари ҳисобига амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Цзинмин Хуан Осиё тараққиёт банки томонидан Ўзбекистонда ичимлик сув таъминотини ҳамда оқова сув тармоқларини яхшилаш лойиҳалари портфели учун 270 миллион доллар атрофида имтиёзли маблағ ажратилиши кўзда тутилаётганини қайд этиб, ушбу маблағнинг 150 миллион доллардан зиёди Фарғона вилоятига йўналтирилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

Музокаралар давомида тоза ичимлик суви таъминоти бўйича аввалдан мавжуд лойиҳаларни бугунги кун талабларидан келиб чиқиб қайта ишлаш, оқова сувлар бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликда иш ташкил этишга келишиб олинди, лойиҳаларни тайёрлашни молиялаштириш учун зарур маблағ Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилгани маълумот учун қабул қилинди.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи Фарғона вилояти учун долзарб эканини қайд этган Хайрулло Бозоров, вилоятдаги барча масъул идоралар Осиё тараққиёт банки мутахассислари ҳамда “Ўзсувтаъминот” вакиллари билан биргаликда ушбу лойиҳаларни тезкор ишлаб чиқилишига киришишини маълум қилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram