Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХИТОЙНИНГ RUISU КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАРНИ ҚУВВАТЛАШ УСКУНАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА
2023-10-28 20:14:17 9618
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Ruisu компанияси директори Майкл Чэн бошчилигидаги компания вакилларини қабул қилди.
Учрашувда Ruisu компанияси томонидан вилоятимиз ҳудудида электромобилларни қувватлаш ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестицион лойиҳа муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда электромобиллар жадал оммалашиб бораётганини қайд этган Майкл Чэн, компания вилоятимиз ҳудудида ўз корхонасини қуриб битказиши маълум бир вақт олишини, бу даврга қадар вилоятда бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган бино-иншоотлардан белгиланган тартибда ижарага жой ажратиб берилса, қисқа муддатда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёр эканликларини маълум қилди.
Вилоят ҳокими ушбу лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдириб, Фарғона, Қувасой ва Қўқон шаҳарларида мавжуд бўш турган бино-иншоотларни танлов учун таклиф этилишини маълум қилди.
Келгуси ҳафтада Ruisu компанияси бош директорининг вилоятимизга ташрифини ташкил этиш ҳамда лойиҳанинг амалга ошириш бўйича музокараларни якуний босқичда давом эттиришга келишиб олинди.
Ruisu компанияси вакиллари томонидан келтирилган электромобилларни қувватлаш ускуналари вилоят ҳокимига намойиш этилди, хитойликлар уларнинг техник хусусиятлари ҳақида маълумот бердилар.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram