Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ТУРКИЯ ИНВЕСТИЦИЯСИ ҲИСОБИГА КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ЛАЗЕРЛИ ДАВОЛАШГА ИХТИСОСЛАШГАН КЛИНИКА ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2023-11-02 11:31:40    6144

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг Senomed international компанияси ҳаммуассиси Нуркан Токсойни қабул қилди. Учрашувда вилоятимиз ва Туркия ишбилармонлари ҳамкорлигига ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорлар Билал Ширин ва Жем Сезер ҳам иштирок этди.

Учрашувда Туркия инвестицияси ҳисобига Фарғонада амалга оширишга киришилаётган кўз касалликлари клиникаси ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Лойиҳа қиймати 2 миллион доллардан зиёд бўлган ушбу клиникада, экзимер лазер ёрдамида кўришни ёмонлашиши билан боғлиқ кўз касалликларини даволаш имконияти яратилади.

Туркиядаги кўплаб клиникаларга кўз касалликларини даволаш жиҳозлари етказиб беришда узоқ йиллик тажрибага эга Senomed international компанияси инновацион жиҳозлар ҳамда инновацион даволаш усуллари билан яхши таниш эканини қайд этган Нуркан Токсой, Фарғонада ташкил этиладиган клиникага Туркияда кўз касалликлари соҳасида етук профессорларни жалб этиш ва маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириб бориш режаси борлигини билдирди.

Лойиҳани Фарғонада мавжуд бўш турган бино-иншоотларда ижара асосида жойлаштириш борасида кўмак бериладиган бўлди, келгуси босқичда инвесторлар томонидан Экошаҳар ҳудудида алоҳида кўз касалликлари клиникаси биноси қуриб битказилишига келишилди.

Янги клиника келгуси 2024 йилнинг бошида фаолият бошлаши кўзда тутилмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram