Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 236 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-11-04 21:35:16    4501

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаоллар залида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан навбатдаги сайёр фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азизбек Икрамов, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Мақсуд Маматхонов, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг бўлимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, давлат ва тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Тўққиз соатдан ортиқ давом этган қабулда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан вилоят ҳокимининг шахсий қабулини сўраб мурожаат қилган 400 нафарга яқин фуқароларнинг турли йўналишдаги масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилди.

Жумладан, уй-жой, бандлик, моддий ёрдам, яшаш шароитларини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклаш, тиббий хизматлар, хорижда жарроҳлик амалиётлари ўтказишга кўмаклашиш, банк кредити ажратиш, кредит тўловларида кўмаклашиш, субсидиялар ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, газ, электр, сув таъминоти каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида мурожаатларнинг кўпи ўз ечимини топган бўлса, ҳал этилиши учун муддат талаб этиладиган мурожаатларни мутасаддиларга қўшимча ўрганиш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тегишли тушунтиришлар берилди. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга доир масалалар ечими соҳа раҳбарлари томонидан назоратга олинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram