Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙНИНГ ЯНА БИР КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАГА ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТАДИ

×

 2023-11-06 19:09:34    3423

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Цзян Юнцян бошчилигидаги Хитойнинг Shanxi construction engineering компаниялар гуруҳи вакилларини қабул қилди.

Учрашувда Хитой компанияси инвестициялари ҳисобига Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида 10 та 12 қаватли турар-жой биноларидан иборат мажмуа қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Фарғона вилоятининг иқтисодий салоҳияти, қурилиш бозорининг мавжуд имкониятлари ҳақида етарли маълумот тўплаганини қайд этган Цзян Юнцян, ушбу биноларни барпо этиш лойиҳаси муваффақиятли амалга ошиши ортидан вилоятимизда қурилиш соҳасидаги янада йирик лойиҳаларга киришишга тайёр эканликларини билдирди.

Йирик ва замонавий қурилиш компанияларидан бири бўлган ва “Хитойнинг энг яхши 80 пудратчи корхонаси” рўйхатига киритилган Shanxi construction engineering, Фарғонада барпо этиладиган турар-жойларда Хитой лойиҳасозлигининг энг яхши ютуқларини маҳаллий архитектура билан уйғунлаштирган ҳолда тадбиқ этишни режалаштирмоқда.

Хитойнинг бошқа бир компанияси – “Хуэйженши” раҳбарлари ҳам яқинда вилоят ҳокими қабулида бўлиб, Экошаҳар ҳудудида турар-жой мажмуаси барпо этиш бўйича ўз лойиҳаларини тақдим этишганди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг Фарғона ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича янги тайинланган маслаҳатчиси Отахон Хайруллаев ҳам иштирок этди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram