Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 142 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-11-07 13:17:12    3154

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги олтмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Хайрулло Бозоров олиб борди. Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сон қарорига асосан вилоятда ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали ҳудудларда энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси сессия кун тартибининг асосий масаласи бўлди. 

Масала юзасидан ҳисобот учун сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Хожиқўзижон Исақов, вилоятда электр тармоқларини модернизация қилиш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича Республика бюджетидан 182 млрд. сўм, вилоят маҳаллий бюджетидан 40,5 млрд.сўм – жами 222,5 млрд. сўм ажратилганини, бу ўтган йилга нисбатан деярли 2 баробар кўплигини маълум қилди.

Жорий йилда 501,4 км электр тармоқлари ва 239 та трансформатор пунктларини янгилаш ва реконструкция қилиш, ҳудудий электр тармоқларидаги юқори кучланишли 35/110 кВли 6 та подстанция ва 37 та мойли ўчиргичлар, паст кучланишли 2982 км электр тармоқлари ва 987 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланиши, 5 та юқори кучланишдаги подстанциялар катта қувватлисига алмаштирилиши, магистрал электр тармоқларидаги юқори кучланишли 74,4 км. электр тармоқлари ва 1 та “Ўзгариш” подстанцияси мукаммал таъмирдан чиқарилиши белгиланган бўлиб, режадаги ишлар деярли якунлангани билдирилди.

Юклама тиғиз даврида энергия истеъмолини оптималлаштириш мақсадида вилоятдаги барча йирик саноат корхоналари куз-қиш мавсумида икки смена ўрнига уч сменада иш ташкил этишга ўтказилаётгани таъкидланди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 218 та бригадалар ва 99 та махсус транспорт воситалари шай ҳолатга келтирилиб, 144 км кабель, 22 тонна очиқ сим, 129 дона трансформатор, 331 дона муфта, 110 дона таянч, 5 640 дона изолятор, 83 тонна трансформатор мойи заҳираси яратилгани қайд этилди.

2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумида вилоятдаги аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларига жами 1108,5 минг тонна кўмир ёқилғиси етказиб бериш режалаштирилгани, ҳозирги кунга қадар бунинг 898,1 минг тоннаси етказиб берилгани маълум қилинди. Аҳоли хонадонлари учун жорий куз-қиш мавсумида жами 292,1 минг тонна кўмир етказиб бериш кўзда тутилган бўлиб, бугунга қадар 202,1 минг тонна кўмир етказилгани, бу жараён давом этаётгани билдирилди. Солиштириш учун, ўтган йилги куз-қиш мавсуми давомида жами 98 минг тонна кўмир аҳолига етказилган.

Биринчи масала юзасидан “Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Аваз Темиров, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали раҳбари Шавкатжон Абдумажидов, “Фарғона ҲЭТК” раҳбари Азизбек Сайдалиев, вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш давлат корхонаси бошлиғи Иброҳим Сотволдиевнинг ҳисоботлари ҳам эшитилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram