Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-11-11 23:08:05    4081

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоятимизнинг барча ҳудудларидан тиббиёт ходимлари, соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари ва масъул ходимлари, фахрийлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. 

Беморлар дардига шифо бўлиш, халқимиз саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилишдек шарафли йўлда ўзларини аямасдан фидокорона меҳнат қилаётган соҳа ходимларини касб байрамлари билан қутлаган вилоят ҳокими, сўнгги йилларда вилоятимизда бу соҳанинг жадал ривожланиб бораётгани, эришилаётган натижалар ва янги марралар ҳақида тўхталиб ўтди.

Хусусан, 30 дан ортиқ юқори технологик операция турлари амалиётга тадбиқ этилиши натижасида ўтган 10 ой давомида 3600 дан ортиқ фуқароларга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатишга эришилганини мамнуният билан қайд этган вилоят раҳбари, давлат тиббиёт муассасалари билан бир қаторда хусусий тиббиёт ҳам жадал ривожланиб бораётганини, жорий йилнинг ўзида 48 та янги хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилганини маълум қилди.

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан куни кеча эълон қилинган Президент Фармонига кўра, давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан мукофотланган уч нафар вилоятимиз тиббиёт соҳасига вакилларига мукофотлар тантанали тарзда топширилди.

Тадбирда вилоят ижтимоий ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан вилоятимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга, соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг жорий этишга ва тиббий маданиятни оширишга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган тиббиёт соҳаси ходимларининг катта гуруҳи вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи, ташаккурномаси ва совғалари билан тақдирландилар. Ўз ҳаётини инсоннинг соғлиғи ва ҳаёти тўғрисида ғамхўрлик қилишга бағишлаган тиббиёт ходимларидан яна бир гуруҳи “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Бугунги тадбир давомида шунингдек вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар Тез тиббий ёрдам бригадаларига янги Caddy Volkswagen замонавий автотранспорт воситалари топширилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram