Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА ЗАМОНАВИЙ МЕҲМОНХОНА БАРПО ЭТИЛДИ
2023-11-13 11:37:38 1356
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва секторлари раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон туманидаги ўрганишлари жараёнида туманнинг Конизор мавзесида барпо этилган, ишга тушиш арафасида бўлган замонавий меҳмонхона лойиҳаси билан танишди.
“Madinah Travel 2022” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг қиймати 6,9 млрд сўмни ташкил этиб, шундан 1 млрд сўми банк кредити, қолган сумма эса корхонанинг айланма маблағлари ҳисобига тўғри келади.
Лойиҳага кўра 70 ўринга мўлжалланган ҳамда 24 та номердан иборат ушбу меҳмонхонада, шунингдек, автотураргоҳ, спорт зал, болалар майдончаси, фаввора, 70 кишилик конференц-зал ва бошқа қулайликлар ташкил этилмоқда.
Лойиҳа доирасида меҳмонхонанинг ҳовлиси сатҳида бу ерга ташриф буюрувчилар учун умумий овқатланиш мажмуаси, ландшафтли дизайнга эга бўлган дам олиш маскани, очиқ осмон остида концерт-томоша тадбирлари ўтказиладиган махсус майдон ҳам барпо этилмоқда.
Туризм ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий-маданий аҳамиятга эга кенг қамровли соҳа эканлигини қайд этган вилоят ҳокими, вилоятимиздаги бу соҳадаги мавжуд салоҳиятдан тўла фойдаланиш учун муҳим омил бўлган меҳмонхоналарни кўпайтириш, замонавий туризм хизматлари кўламини кенгайтириш лозимлигига эътибор қаратди. Шаҳар ва туманлар ҳокимларига жойларда меҳмонхоналар ва туристик мажмуалар бунёд этишни режалаштираётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, бундай лойиҳаларни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram