Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ОЛДИДА “ВИЛОЯТ, ШАҲАР ВА ТУМАНЛАР СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ БОҒИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-11-13 11:53:29    4933

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва секторлари раҳбарлари ҳамроҳлигида Ўзбекистон туманида ижтимоий-иқтисодий соҳалаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида туман ҳокимлигида ҳам бўлди. 

Яқинда мукаммал таъмирланган ҳокимлик биноси, унда ишчи-ходимлар учун яратилган муносиб шароитлар кўздан кечирилди. 

Шунингдек, ҳокимлик биноси ёнида енгил конструкцияли лойиҳа асосида бунёд этилган ахборот кутубхона маркази фаолияти билан танишилди. Қайд этилишича, кутубхона айни пайтда 36 мингдан зиёд бадиий, ижтимоий-сиёсий, ўзбек ва жаҳон адабиёти ҳамда болалар учун турли хил китоблардан иборат адабиётлар билан таъминланган. Йигирмага яқин мутахассислар фаолият олиб бораётган зиё масканида 1500 дан зиёд адабиётларнинг электрон нусҳаси ҳам шакллантирилган.

Жараёнлар давомида ҳокимлик ташқи ҳовлисида вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари иштирокида дарахт экиш тадбири бўлиб ўтди. Ҳар бир сектор раҳбарлари она ер бағрига эзгу ният билан манзарали кўчатлар ўтқазишди.

Ўзбекистон тумани ҳокими томонидан ички имкониятлардан тўғри ва самарали фойдаланилиши натижасида амалга оширилган ишларни юқори баҳолаган вилоят раҳбари, ҳар бир шаҳар ва туман ҳокими ўз ҳудудида ободонлаштириш ишларини кўламини кенгайтириш, кутубхоналарни кўпайтириш ва мавжудларининг китоб фондини бойитиш бўйича кўрсатмалар берди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram