Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 216 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯЙПАНДА 158 ТА ХОНАДОНГА МЎЛЖАЛЛАНГАН КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР-ЖОЙ МАЖМУАСИ ҚАД РОСТЛАДИ

×

 2023-11-13 12:38:33    1306

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва секторлари раҳбарлари билан бирга Ўзбекистон туманида қурилиш-бунёдкорлик ишларининг бориши билан ҳам танишиб, туман марказидаги 158 та хонадонга мўлжалланган кўп қаватли турар-жой мажмуасини кўздан кечирди, янги хонадонлар эгалари билан мулоқот қилди.

Яйпан шаҳар марказида қад кўтарган 5 ва 7 қаватдан иборат, 158 хонадонга мўлжалланган янги кўп қаватли уй-жойлар эски бино-иншоотлар ўрнида тумандаги “Yaypan Elit House” масъулияти чекланган жамияти томонидан реновация доирасида барпо этилди. 

Турар жой мажмуасида бу ерда истиқомат қилувчи ёшу-қарига бирдек муносиб яратишга эътибор қаратилди. Хусусан, масканда болалар майдончаси, яшил маконлар ташкилланди, турар жой биноларининг биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат шаҳобчаларини ишга тушириш тадбирлари олиб борилмоқда. 

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, аҳоли учун яшаш шароитларини яхшилаш устувор вазифа эканини қайд этиб, ҳокимларга қисқа муддатда ҳар бир шаҳар ва туманда реновация жараёнларини кенг ташкил этиш, эски ва маънан эскирган бинолар ўрнига замонавий, ривожланган инфратузилмага эга кўп қаватли турар-жой барпо этиш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш бўйича ҳудудий дастур ишлаб чиқиш вазифасини юклади.

Шу жойнинг ўзида 2021-2023 йиллар давомида туман маҳаллаларида манзилли дастурлар асосида амалга оширилган бунёдкорлик-ободонлаштириш ишлари ҳамда айни йўналишда келгусидаги режалар ҳақида туман ҳокими томонидан тақдимот ўтказилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram