Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ШАҲРИДА НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШЛАР ВА ЕРНИ ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА НАЗОРАТ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ
2023-11-14 19:20:20 1260
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Фарғона шаҳридаги ўрганишлари давомида бугун шаҳарнинг Бешбола ва 22-Мустақиллик МФЙ ҳудудларида ҳам бўлиб, ободонлаштириш ишларининг бориши ва ер қонунчилиги талабларига риоя этилиши бўйича мавжуд ҳолат билан танишди.
Ҳудудда шаҳар ҳокимлиги заҳирасида бўлган йўл четидаги ерларни шахсий фойдаланиш учун ўзбошимчалик билан деворлар билан ўраб олиш, ноқонуний қурилишларни амалга оширишга киришиш ҳамда ердан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Ободонлаштириш ишлари самарали ташкил этилмагани кўзга ташланди.
Мутасадди ташкилотлар аралашуви билан ноқонуний қурилиши бошланган объектлар ўз эгалари томонидан бузиб олишга киришилди. Қурилишлар ўрни, шунингдек шахсий мақсадда фойдаланиб келинаётган майдонлар тезкор тартибда тозаланиб, ўрнига манзаралари дарахтлар экилишини таъминлаш, ҳудудда яшил макон ташкил этиш бўйича шаҳар ҳокими ва масъулларга қатъий топшириқ берилди.
Ноқонуний қурилишлар ва ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари юзасидан назоратни янада кучайтириш бўйича тизимли иш ташкил этиш чоралари белгиланди.
Фарғона шаҳрининг Бешбола ҳамда Қувасой шаҳрининг Қўчқорчи МФЙлари ўртасида жойлашган Исфарамсой ҳудуди ҳам кўздан кечирилди. 100 гектарга яқин майдонни эгаллаган мазкур жой кучли ёғингарчилик мавсумида сел келиш хавфи мавжуд ҳудуд ҳисобланади ва шу сабабдан самарали фойдаланилмай келинади.
Маъсулларга ушбу майдонни фойдаланишга киритиш учун малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда эҳтимолий сув оқими учун жамловчи канални кўзда тутган ҳолда хавфсизлик талабларига тўла жавоб берадиган концепция ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram