Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАҲАЛЛАДА ТАДБИРКОРЛИК: ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ СУРХТЕПА МФЙДА ОИЛАВИЙ ПОЙАБЗАЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИДА ҚИСҚА МУДДАТДА 150 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛДИ

×

 2023-11-15 12:55:37    1927

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳридаги Сурхтепа МФЙда “Хайрихон Камол орзу” оилавий пойабзал ишлаб чиқариш корхонасининг кенгайтирилган янги лойиҳаси очилиш тадбирида иштирок этди.

Камолиддин Зокиров раҳбарлигидаги ушбу оилавий корхонада 2022 йил бошида 20 нафар ишчи бўлган. Ўтган йил якунига қадар маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда 50 нафар ишчи олинди. 

2022 йил ноябрда вилоят ҳокимининг мазкур корхонага ташрифидан сўнг тадбиркор ўз хонадонида ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш учун қурилиш ишларини олиб борди. Жами 2 млрд. 300 млн. сўмлик қурилиш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилиб, ҳозирда ишловчилар сони 150 нафарга етди.

Корхонада 15 турдаги аёллар пойабзаллари ишлаб чиқарилмоқда.

Тадбирда бундай корхоналарнинг барпо этилиши Давлатимиз раҳбарининг бугунги кунда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш ва янги иш жойларни ташкил этиш борасида татбиқ этаётган сиёсатининг амалдаги ижроси экани таъкидланди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram