Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 189 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


JAZEERA AIRWAYS ФАРҒОНАДАН ҚУВАЙТГА ЯНГИ АВИАҚАТНОВНИ ЙЎЛГА ҚЎЯДИ

×

 2023-11-16 11:05:33    2347

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Jazeera Airways авиакомпаниясининг Ўзбекистон ва Тожикистон бўйича директори Ильдар Абубекировни қабул қилди.

Учрашувда Jazeera Airways томонидан йўлга қўйилаётган Қувайт-Фарғона-Қувайт йўналишидаги авиақатнов билан боғлиқ масалалар, шунингдек, Фарғона халқаро аэропортидан ушбу авиакомпания билан биргаликда Миср, Туркия ва қатор Европа мамлакатларига авиақатновларни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг учта шаҳридан Jazeera Airways томонидан Қувайтга амалга оширилаётган авиақатновларда Фарғона вилоятида яшовчи йўловчилар салмоқли ҳиссага эга эканини қайд этган Ильдар Абубекиров, авиакомпания бундан келиб чиққан ҳолда декабрь ойидан бошлаб Қувайт-Фарғона-Қувайт йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйишга қарор қилганини маълум қилди. 168 ўринга мўлжалланган Airbus A320neo самолётларида дастлабки босқичда ҳафтасига 3 та авиарейс ташкил этилса, келгуси ойлардан бошлаб кунлик авиақатновлар амалга оширилади.

Фарғона вилояти билан араб давлатлари, хусусан Қувайт ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий алоқалар жадал ривожланиб бораётганини қайд этган вилоят раҳбари, тўғридан тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилиши зиёрат туризми билан бирга бу ҳамкорликни ҳам янада кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлаб, Jazeera Airways’нинг Фарғонадаги фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.

Мулоқот давомида шунингдек, Фарғонадан Миср, Туркия ва қатор Европа мамлакатларига авиақатновларни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Амалга оширишга киришилаётган Фарғона халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳаси натижасида Фарғона аэропортини Европа ва Осиё ўртасида халқаро транзит тугунига айлантириш имконияти мавжудлиги қайд этилди.

2004 йилда ташкил этилган Jazeera Airways Қувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Қувайт халқаро аэропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган. Авиакомпания флоти ҳозирги кунда 21 та Airbus самолётларини ўз ичига олиб, дунёнинг 34 та мамлакатига 60 дан ортиқ йўналишларда мунтазам парвозларни амалга ошириб келмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram