Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ХАЛҚАРО БАҒРИКЕНГЛИК КУНИГА БАҒИШЛАНГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-11-16 17:05:23    2237

PDF юклаш
Чоп этиш


16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб юртимизда “Маърифат ва миллатлараро бағрикенглик” шиори остида ўтказилаётган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида Фарғонада вилоят ҳокимлиги ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Фарғона давлат университети залида ташкил этилган тадбирда Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, ЎМИнинг вилоят вакиллиги ҳамда Адлия бошқармаси масъул ходимлари, Фарғона шаҳрида жойлашган масжидларнинг имом-хатиблари ва ноисломий диний ташкилотлар раҳбарлари, вилоятдаги немис, славян, яҳудий, татар, қирғиз, корейс, тожик, турк миллий маданий марказлари раҳбарлари ва аъзолари, талаба ёшлар иштирок этдилар.

Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни тарғиб этувчи “Бағрикенг диёр” номли фотокўргазма намойиши билан бошланган тадбирни очиб берган вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов йиғилганларни Халқаро бағрикенглик куни билан табриклаб, чинакам инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри бўлган Ўзбекистон заминида Муҳтарам Президентимиз олиб бораётган оқилона давлат сиёсати натижасида 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ўзаро тинч ва аҳил яшаб, ҳамкорлик, ҳамфикрлик ва ҳамжиҳатликда юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини қайд этди.

4 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Фарғона вилоятида 400 минг атрофида ўнлаб миллат ва элат вакиллари миллатлараро тотувликда, оға-инилик ришталари билан боғланган ҳолда аҳил ҳаёт кечираётгани, вилоятимизда 8 та – рус, тожик, татар, немис, қирғиз, яҳудий, корейс ва турк миллий маданий марказлари, 15 та ноисломий диний ташкилотлар фаолият олиб бораётганига эътибор қаратилди.

Вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Алигавҳар Қосимов “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда диний бағрикенглик тамойиллар” мавзусида маърузаси билан, динлараро тотувликни ва бағрикенгликни таъминлаш масаласига бугунги давлат сиёсатида қаратилаётган алоҳида эътиборнинг ўзига хос жиҳатларини шарҳлаб берди.

Тадбир Миллий маданий марказларнинг бадиий жамоалари томонидан ташкилланган “Бағрикенглик оҳанглари” концерт дастури билан якун топди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram