Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ТАДБИРКОРЛИК МУҲИТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ, ШУНИНГДЕК, ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИ ТЎЛОВЛАРИ ВА СОЛИҚЛАР БЎЙИЧА ДЕБИТОР ҚАРЗДОРЛИКНИ КАМАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР ҚОНИҚАРСИЗ ДЕБ БАҲОЛАНДИ

×

 2023-11-18 18:45:42    2440

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Марғилон шаҳрида бўлиб, шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнлари, берилган топшириқлар ижроси, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, кичик саноат зоналари фаолиятини ривожлантириш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг бориши юзасидан ўрганиш олиб борди.

Ўрганишлар натижасида шаҳарда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, энергия ресурслари тўловлари ва солиқлар бўйича дебитор қарздорликни камайтириш борасидаги секторлар раҳбарлари фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди.

Вилоят раҳбари уч ойдан бери шаҳар ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Шукуруллохон Нисбатхонов фаолиятида янги ташаббуслар етишмаётгани, янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тадбиркорлар билан етарли иш ташкил этилмаётганига танқидий эътибор қаратди ва бу борада самарали иш ташкил этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

Шаҳар ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани, айрим жойларда йўл четидаги ер майдонлари ташландиқ аҳволда қолдирилганлиги, кузги дарахт экиш мавсуми режали ташкилланмагани боис шаҳар секторлари раҳбарлари кескин танқид қилинди. Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш, шаҳарни тизимли шаклда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахтлар экиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиққан ҳолда иш олиб бориш вазифаси юклатилди, аниқ муддатлар белгиланди.

Марғилонда энергия ресурслари тўловлари ва солиқлар бўйича аҳолининг ва тадбиркорлик субъектларининг дебитор қарздорлиги юқори эканлиги, хусусан электр энергияси бўйича қарийб 25 млрд. сўм, газ таъминоти бўйича 2,5 млрд. сўмдан ошиқ дебитор қарздорлик борлиги, бироқ шартнома мажбуриятларини бажармаётган истеъмолчиларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилмаётганига гувоҳ бўлинди.

Шаҳарнинг Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган “Дубай” кийим-кечак дўкони, электр энергиясидан 10 млн. сўмдан ошиқ қарздорлиги бўлганлиги сабабли тармоқдан узиб қўйилгани, бироқ тадбиркор ушбу қарздорликнинг 2,5 млн. сўмлик қисмини сўндирган ҳолда, ўзбошимчалик билан ўзи тармоққа уланиб олгани аниқланди.

Роҳат маҳалласида жойлашган иккита овқатланиш шахобчасининг 10 млн. ва 18 млн. сўмлик электр энергиясидан қарздорлиги борлиги маълум бўлди.

Шаҳарнинг “Янги боғ” МФЙ ҳудудидаги ўрганишлар чоғида ҳам қатор хонадонларда энергия ресурслари тўловлари бўйича қарздорликлар мавжудлиги кўзга ташланди.

Марғилонда энергия ресурслари бўйича дебитор қарздорликни кескин камайтириш, шартнома мажбуриятларини бажармаётган истеъмолчиларга нисбатан таъсирчан чоралар қўллаш, тўловларни мунтазам равишда амалга оширилишини таъминлаш бўйича шаҳар секторлари раҳбарларига ҳамда соҳалар мутасаддиларига қатъий вазифалар юклатилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram