Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭКОШАҲАРДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЯКУНИЙ БОСҚИЧГА КИРДИ

×

 2023-11-18 19:20:32    2771

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳарда – “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарчани бунёд этиш ишларининг дастлабки босқичи якуний паллага кирди. Жорий йилда Экошаҳарда жами 73 та кўп қаватли уйлар барпо этилаётган бўлиб, ҳозирги кунда 15 таси тўла фойдаланишга топширилди, қолганларида қурилиш-монтаж ишлари тугалланиб, ички пардозлаш ва ташқи фасад ишлари олиб борилмоқда.

Экошаҳар ҳудудида 3 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та умумтаълим мактаби ҳамда 1 та қатновли поликлиника бинолари қуриб, фойдаланишга қабул қилинди. 4000 ўринли амфитеатр қурилиши якунланмоқда.

Экошаҳарнинг ички муҳандислик-коммуникация тармоқлари тортиш ишлари битказилди, иссиқлик таъминоти учун қозонхона биноси қурилиши якунига етди, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари тортиш бўйича ишлар ҳам жадал якунланмоқда. Ички йўлларни барпо этиш ишлари бошланди.

Вилоят раҳбари масъуллар ва қурувчилар билан суҳбатлашиб, ҳар бир объект бўйича қурилиш ишларининг боришини бирма бир жойида муҳокама қилди. Болалар майдончалари, спорт майдончалари, яшил ҳудудлар барпо этиш ишларини сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram