Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ЯНГИ НАФАС” ЮГУРИШ МУСОБАҚАСИ КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТДА ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-11-19 15:24:57    2455

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғонада ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада ёшлар, кексалар ҳамда жисмоний имконияти чекланган шахслар қатнашди.

Мусобақа иштирокчилари Фарғона шаҳрининг Аҳмад Фарғоний кўчасидан Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройигача бўлган 3 километрли масофани босиб ўтдилар.

Вилоят театр ва концерт саройи олд саҳнасида мусобақа ғолиблари ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзуллажон Қосимов иштирок этди.

Мусобақанинг якуни билан, хаваскорлар ўртасида Темурбек Абдулазизов, қизлардан Асал Каримова 1-ўринни эгаллади.

Профессионал спортчилар ўртасида 1-ўринга Рухшод Маъмуров, қизлар орасидан Сабохат Самижонова муносиб кўрилди.

Жисмоний имконияти чекланган шахслар ўртасида Хасанбой Зокиров, қизлардан Мухлиса Маҳмудова ғолибликни қўлга киритди.

Худойберди Абдушукуров мусобақанинг энг ёш иштирокчиси, Хасанбой Алифшаев эса мусобақанинг энг ёши улуғ иштирокчиси деб топилди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram