Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ҚЎҚОНДА ОБОДОНЛАШТИРИШ, КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲАМДА ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИ БЎЙИЧА ДЕБИТОР ҚАРЗДОРЛИКНИ КАМАЙТИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРДИ

×

 2023-11-20 11:20:47    2462

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга Қўқон шаҳрида бўлиб, шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнлари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг бориши, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда энергия ресурслари тўловлари ва солиқлар бўйича дебитор қарздорликни камайтириш борасидаги ишлар юзасидан ўрганиш олиб борди.

Ўрганишлар жараёнида энергия ресурслари тўловлари ва солиқлар бўйича аҳолининг ва тадбиркорлик субъектларининг дебитор қарздорлиги юқори эканлиги, хусусан электр энергияси бўйича 24 млрд. сўмдан зиёд, газ таъминоти бўйича 56 млрд. сўмдан ошиқ дебитор қарздорлик мавжудлиги, бу борада тизимли иш ташкил этишга киришилгани, бироқ белгиланган чора-тадбирлар етарли эмаслиги кўзга ташланди.

Шартнома мажбуриятларини бажармаётган истеъмолчиларга нисбатан тармоқдан узиш, судга даъво аризаси киритиш каби чоралар кўришга бошлангани, бироқ бу жараён йирик қарздорларнинг барчасини ҳали тўла қамраб улгурмаганига танқидий эътибор қаратилди. Энергия ресурслари таъминоти ҳисоб-китоб тизимида мавжуд муаммолар ҳам танқидий таҳлил қилинди.

Тўхлимерган ҳамда Зиёлилар МФЙ ҳудудларида яшовчи аҳоли хонадонлари, шунингдек, шаҳардаги қатор тадбиркорлик субъектларида тўлов имконияти бўла туриб, 5-10 млн. сўм ва ундан ортиқ қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар борлиги кўзга ташланди. Уларга нисбатан тармоқдан узиш чоралари белгиланди. Баъзи хонадонларда, хусусан Тўхлимерган МФЙда яшовчи Мансур Тўхтаев хонадонида қарздорликни сўндириш учун хонадонда яшовчиларда доимий даромад манбаига эга бўлишга интилиш мавжуд эмаслигига гувоҳ бўлинди. Вилоят ҳокими ҳудуд учун масъул сектор раҳбари – шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғига хонадонда яшовчи эркакларга доимий иш топиб бериш, 7 сотихли хонадонда иссиқхона барпо этишга кўмаклашиш каби вазифалар юклади.

“Ҳудудгаз Фарғона” Қўқон шаҳар газ бўлимида амалга оширилган ишларни ўрганиш чоғида баъзи қарздор хонадонлар тармоқдан узиб қўйилишига ҳамда бу борада тегишли далолатномалар тузилганига қарамай, ўзбошимчалик билан тармоққа қайта уланиб олиш ҳолатлари мавжудлиги ҳам маълум бўлди. Шаҳар прокуратураси ва ички ишлари органларига Ўзэнергоинспекция ҳамда таъминот идоралари билан ҳамкорликда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш юзасидан кўрсатма берилди.

Қўқон шаҳрида энергия ресурслари бўйича дебитор қарздорликни кескин камайтириш, шартнома мажбуриятларини бажармаётган истеъмолчиларга нисбатан таъсирчан чоралар қўллаш, тўловларни мунтазам равишда амалга оширилишини таъминлаш бўйича шаҳар секторлари раҳбарларига ҳамда соҳалар мутасаддиларига қатъий вазифалар юклатилди.

Шаҳар солиқ инспекцияси масъуллари билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, бюджетнинг муҳим қисми бўлган солиқларнинг ўз вақтида ундирилишини таъминлаш, аҳоли ҳаётини яхшилаш борасида белгиланган ишларни, ижтимоий лойиҳаларни тўла бажарилишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кузги дарахт экиш ишларини жадаллаштириш, давлат ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини сифатли якунлаш бўйича шаҳар мутасаддиларига тегишли топшириқлар берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram