Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯПОНИЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФАРҒОНА-ЯПОНИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ВИЛОЯТИМИЗГА ЕТИБ КЕЛДИ

×

 2023-11-24 15:57:28    1901

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда бўлиб ўтадиган Фарғона-Япония бизнес-форумида иштирок этиш учун япониялик ишбилармонлар делегацияси Фарғонага етиб келди. Фарғона халқаро аэропортида япониялик меҳмонларни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов ва бошқа расмийлар тантанали кутиб олдилар.

Эртага, 25 ноябрь куни Риштондаги “Чинор плюс 2020” мажмуасида япониялик ишбилармонлар ҳамда вилоятимиз тадбиркорлари иштирокида Фарғона-Япония бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Бизнес-форумда қурилиш, савдо, саноат, тиббиёт, фармацевтика, Ай-Ти, таълим, хизматлар, ипакчилик, туризм ва инвестициялар соҳаларида фаолият олиб борувчи компаниялари вакилларидан иборат япониялик ишбилармонлар делегациясига вилоятнинг инвестицион салоҳияти, амалга оширилаётган лойиҳалар, “Қўқон” ЭИЗ ҳақида тақдимотлар ўтказилади. Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган G2B ва B2B форматлардаги музокаралар ташкил этилади. Шунингдек, меҳмонлар Фарғонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда миллий ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишадилар.

Форум доирасида япониялик ишбилармонлар “Central Asian Medical University” олийгоҳига, Фарғона шаҳридаги “Global Textile”, Марғилондаги “Ёдгорлик”, Фарғона туманидаги “Fergana-France” корхоналарига ташриф буюриб, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишади, шунингдек, Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳарда – “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, қурилиш жараёнлари билан танишишади.



















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram