Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА-ЯПОНИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИ САМАРАЛИ ЯКУНЛАНДИ

×

 2023-11-25 20:24:03    1839

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштондаги “Чинор плюс 2020” мажмуасида япониялик ишбилармонлар ҳамда вилоятимиз тадбиркорлари иштирокида Фарғона-Япония бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Япониядаги қурилиш, савдо, саноат, тиббиёт, фармацевтика, Ай-Ти, таълим, хизматлар, ипакчилик, туризм ва инвестициялар соҳаларида фаолият олиб борувчи компаниялар раҳбарлари ҳамда 90 га яқин вилоятимиз тадбиркорлари иштирокида ўтказилган форумни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров очиб берди.

Хайрулло Бозоров Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширган расмий ташрифи икки томонлама муносабатларнинг янги тарихий босқичини бошлаб берганини таъкидлаб, вилоят расмийларининг сўнгги икки йилда Кунчиқар мамлакатига амалга оширилган қатор ташрифлари, Японияда ва Фарғонада ўтказилган кўплаб музокаралар ва бизнес-форумлар япон инвесторларининг вилоятимизга бўлган қизиқишини кескин орттирганини қайд этди.

Вилоятга жалб қилинаётган хорижий инвестициялар миқдори йиллик бир миллиард доллардан ошганига, Фарғонада хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 650 тага етганига эътибор қаратган вилоят ҳокими, Фарғона вилояти Япония инвесторлари ҳамда компаниялари учун ҳам жозибадор ҳудудга айланиб бораётганини ҳамкорликда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар мисолида қайд этди. Хайрулло Бозоров ушбу форум доирасида эришиладиган келишувлар бу ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирди.

Фарғона вилоятида ўз инвестицион лойиҳаларини амалга ошираётган япониялик ишбилармонлар – Окудa Тaкефуми ва Нагаи Кожи Фарғона шаҳридаги Экошаҳар ҳудудида 3 гектар майдонда барпо этишга киришилаётган, қиймати 15 миллион долларлик “Shogun city” япон боғи, меҳмонхона, ресторанлар мажмуаси ҳамда унга ёндош ҳудудда Nagai Clinic томонидан режалаштирилаётган, қиймати 8,7 миллион долларлик замонавий Япон тиббиёт ва соғломлаштириш шаҳарчаси лойиҳаларининг бориши ҳақида маълумот бердилар.

Окудa Тaкефуми раҳбарлигида Фарғона вилояти ва Япония ўртасидаги ҳамкорликка кўмаклашувчи Ўзбекистон-Япония халқаро иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси ташкил этилгани ҳам эълон қилинди.

Вилоят ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси котибияти мудири Азимжон Юлдашев Фарғона вилоятининг инвестициявий, савдо-иқтисодий салоҳияти, шунингдек, божхона ва солиқ тўловлари мисолида “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар тўғрисида форум иштирокчилари учун тақдимот ўтказди.

Форум давомида умумий қиймати 30 миллион доллар бўлган инвестициявий келишувлар ва экспорт шартномалари имзоланди.

Форум доирасида япониялик меҳмонлар Фарғонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда миллий ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram