Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШДА БАРЧА МАСЪУЛ!” – ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ НАРКОТИК МОДДАЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ МИНТАҚАВИЙ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-11-27 18:34:42    1555

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссиясининг ўтган давр мобайнидаги фаолиятини муҳокама қилиш ва галдаги устувор вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси раисининг ўринбосари – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори Садирдин Бойдедаев, марказнинг масъул ходимлари, минтақавий комиссия аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Ҳудудий студиялардан шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда секторлари раҳбарлари видеоконференцалоқа орқали йиғилишда қатнашдилар.

Муҳокама йиғилиши давомида сўз олганлар томонидан гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ва наркотик воситаларини ноқонуний айланиши билан боғлиқ муаммолар бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётгани, у билан боғлиқ ҳолатлар аниқлангандан сўнг эмас, балки унинг барвақт олдини олиш барча даражадаги раҳбарларнинг кун тартибидаги биринчи масалаларидан бўлиши кераклиги таъкидланди.

Ўтган давр мобайнида вилоят ҳудудларида аниқланган ҳолатлар юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижалари ҳам ўқиб эшиттирилди.

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, наркотик воситаларни истеъмолига салбий муносабатни шакллантириш, шунингдек, наркотик воситаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларга жазо муқаррар эканини аҳолига, айниқса, ёшларга мунтазам сингдириш кераклиги қайд этилди.

Бугунги йиғилишдан келиб чиққан вазифалар ижросини вилоятда тўлиқ таъминлаш учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланиб, келгусида ҳам гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи препаратларнинг истеъмоли ва ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш борасида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида амалга оширилиши лозим бўлган чоралар белгилаб олинди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram