Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА САЛМОҚЛИ ҲИССА ҚЎШИБ КЕЛАЁТГАН ФАРҒОНАЛИКЛАРНИНГ БИР ГУРУҲИ “ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК” КЎКРАК НИШОНЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2023-11-28 16:09:26    1490

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, аҳоли ўртасида динлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатлик, тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун фарғоналик давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларидан бир гуруҳи “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган ижроия аппарати йиғилишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тақдирланганларга кўкрак нишонларини тантанали тарзда топширди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг буйруғига асосан “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати:

Наимов Алишер Абдурашидович – ЎМИ Фарғона вилоятидаги вакили ўринбосари, Қувасой шаҳар “Ислом” масжиди имом-хатиби;

Қамбарова Замирахон Мухторовна – Олтиариқ тумани хотин-қизлар тарғибот гуруҳи раҳбари, “Гулистон” МФЙ раиси;

Турсунова Махбубахон – Қўштепа тумани “Баланд масжид” МФЙ отинойиси;

Исаков Абдумажид Умарович – Қўқон шаҳар бош имом-хатиби;

Эгамбердиев Шукуржон Тожибаевич – Тошлоқ тумани “Абу Ҳанифа” масжиди имом-хатиби;

Холматов Мўйдин Мухторович – Вилоят ҳокимининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарининг котибият мудири;

Хатамов Жамшед Мухторович – Вилоят ҳокимининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари.

“Диний бағрикенглик” нишони Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларини рағбатлантириш мақсадида жорий йилдан эътиборан таъсис этилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram