Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ХИТОЙ САРМОЯСИ ИШТИРОКИДА ЙИРИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

×

 2023-11-29 20:19:02    1999

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Mycars (Shandong) International Trading компанияси таъсисчиларидан иборат инвесторлар гуруҳини ҳамда компаниянинг маҳаллий ҳамкорларини қабул қилди.

Учрашувда Mycars (Shandong) International Trading компанияси томонидан жами 15 миллион доллар тўғридан тўғри Хитой инвестицияси киритиш ҳисобига Қувасой шаҳри ҳудудида амалга оширишга киришилаётган йирик кўп тармоқли ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил сентябрь ойида Хитойга амалий ташрифи давомида ушбу компания раҳбарлари билан музокаралар ўтказилиб, ушбу лойиҳа бўйича дастлабки келишувга эришилганди.

Режага кўра, дастлабки босқичда юқори сифатли автоклавли газоблоклар ҳамда бинолар фасадлари учун базальт изоляцион плиталари ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилади. Бунда қисқа муддатда 100 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилади. Бугун янги хорижий корхона вилоятимизда давлат рўйхатидан ўтказилди, яқин кунларда лойиҳанинг тамал тошини қўйиш режалаштирилган.

Иккинчи босқичда эса юк кўтариш кранлари йиғиш, шунингдек, ветеринария дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Умумий ҳисобдан лойиҳанинг барча линиялари ишга тушиши натижасида 300 дан зиёд иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими Фарғона вилояти қурилиш соҳаси ривожи учун муҳим бўлган ушбу лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳамда вилоят ҳокимининг Фарғона ва Хитой ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Отахон Хайруллаев иштирок этдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram