Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА РОССИЯ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ҲАВО ШАРЛАРИ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИШ ИМКОНИЯТЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2023-12-04 22:48:44    3328

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси Қозон шаҳрида жойлашган Global Media ballooning аэроклуби раҳбари Андрей Ермолаевни қабул қилди.

Учрашувда Global Media ballooning билан ҳамкорликда Фарғона вилояти ҳудудида ҳаво шарлари фестивали ўтказиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Фарғона вилоятининг иқлим шароитларини ҳаво шари учириш учун мақбул эканини қайд этган Андрей Ермолаев, вилоят ҳудудида бундай тадбирни ўтказилиши туризмни ривожлантириш ҳамда вилоятни хорижда танитиш нуқтаи назаридан самарали бўлишини таъкидлади.

Global Media ballooning Қозон шаҳрида 4 та аэростат билан ҳаво шари парвозлари ташкил этиб келаётганини маълум қилган аэроклуб раҳбари, шаҳар меҳмонлари, қолаверса, маҳаллий аҳоли томонидан ҳам бундай ҳаво саёҳатига талаб кутилганидан ҳам юқори эканини қайд этди.

Учиш соҳасини тартибга солувчи идоралар билан ҳаво шарларида парвозларни ташкил этиш бўйича маслаҳатлашувлардан сўнг музокараларни яқин кунларда давом эттиришга келишиб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram