Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ОЛТИАРИҚ УЗУМЛАРИ АҚШ БОЗОРИГА КИРИБ БОРДИ: ЭНДИ ҚЎШМА ШТАТЛАРДАГИ СУПЕРМАРКЕТЛАРДА ОЛТИАРИҚНИНГ “КЕЛИН БАРМОҚ” НАВЛИ УЗУМЛАРИ ДОИМИЙ СОТИЛАДИ!

×

 2023-12-16 14:57:32    5472

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманида етиштирилган узумлар АҚШ бозорига ҳам кириб борди. Тумандаги “Sherakhun” хусусий корхонаси томонидан жорий йил ноябрь ойи бошларида синов тариқасида Қўшма Штатларга юборилган 1 тонна узум “NetCost” озиқ-овқат савдо марказлари тармоғининг Нью-Йорк нуқталарига қадоқланиб тарқатилди ва икки куннинг ичида талаш бўлиб сотилди. Бу жараёнда АҚШнинг Қишлоқ хўжалиги департаменти ва Озиқ-овқат маҳсулотларни санитар назорати бошқармаси (FDA) томонидан Олтиариқ узумларининг экспорт учун мева карантин талабларига мослиги ўрганиб чиқилди ва ижобий хулоса тақдим этилди.

Бундан келиб чиқиб, Америкадаги йирик супермаркетлар билан ҳамкорлик қилувчи “E.L.A. Superior Produce Inc.” компанияси билан “Sherakhun” хусусий корхонаси ўртасида доимий экспорт шартномаси имзоланди. Шартномага кўра, дастлабки партияда 250 тонна Олтиариқнинг “Келин бармоқ” навли узуми самолётларда етказиб берилади ва бу доимий давом этади. Америка компанияси келажакда тезкор етказиб беришни таъминлаш мақсадида Олтиариқ туманида FDA лицензиясидан ўтган АҚШ мева-сабзавот базасини яратиб, у ерни ўзида хорижий стандарт талаблари асосида карантин рухсатномаси расмийлаштирилиш ва қадоқлаш тизимини йўлга қўйиш учун сармоя киритишга қарор қилди.

Тадбиркор Шавкатжон Алиқулов раҳбарлигидаги “Sherakhun” хусусий корхонаси Россия ва Беларусь давлатларига ҳам Олтиариқ узумларини экспорт қилиб келади. Айниқса, Беларусь бозорига жорий йил бошида жадал кириб бориб, ҳозирда ушбу мамлакатдаги “Доброном”, “Соседи”, “Корона”, “Грин” каби 7 та йирик супермаркетлар тармоқларига доимий узум етказиб берилмоқда. Хусусий корхона томонидан Олтиариқда барпо этилаётган 400 тонна ҳажмдаги мева-сабзавот омбори янги йилга қадар ишга туширилади.

Вилоятимизнинг Олтиариқ тумани ўз узумчилик мактабини яратган ҳудуд сифатида Республикамизда жуда машҳур. Вилоятдаги 8288 гектар узум боғларидан 3284 гектари айнан Олтиариқ туманида жойлашган. 2023 йилда вилоятда етиштирилган 208 400 тонна узум ҳосилининг 61 800 тонна қисми ҳам Олтиариқ тумани ҳиссасига тўғри келади.

Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, жорий йилда Риштон туманидаги Шокиржон Аҳмаджонов раҳбарлигидаги “Мингбоши керамик” кулолчилик кластери ҳам ўз маҳсулотларини АҚШга кенг экспортини йўлга қўйди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram