Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДАН МИСРНИНГ ШАРМ-АШ-ШАЙХ ШАҲРИГА ДОИМИЙ АВИАҚАТНОВЛАР ҚЎЙИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2023-12-22 11:53:44    3857

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Мисрнинг Air Cairo чартер авиакомпанияси вакиллари Мухаммед Юнус Юсеф ва Талгат Даировларни қабул қилди.

Учрашувда Air Cairo авиакомпанияси томонидан Фарғона ва Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳри ўртасида доимий авиақатновлар йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Фарғона халқаро аэропортини хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳаси устида иш олиб борилаётганини маълум қилган вилоят ҳокими, Миср билан тўғридан тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилиши аэропортда йиллик йўловчилар оқимини кенгайишига, Миср билан Фарғона ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожланишига хизмат қилишини таъкидлаб, вилоят ҳокимлиги томонидан ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканликларини билдирди.

Ёз бошларида йўлга қўйилиши режалаштирилаётган қатновларга Транспорт вазирлиги ҳузуридаги фуқаро авиацияси агентлигидан рухсатнома расмийлаштиришни жадаллаштириш бўйича биргаликда иш ташкил этилишига келишиб олинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Нуриддин Мамажонов ва Хуршиджон Аҳмедов, шунингдек, соҳага масъул вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлар ҳам иштирок этдилар.

2003 йилда ташкил этилган Air Cairo чартер авиакомпаниясининг штаб-квартираси Қохирада жойлашган бўлиб, Мисрнинг миллий авиаташувчиси “EgyptAir” таркибига киради. 30 та замонавий лайнерларга эга бўлган авиакомпания ҳозирда Миср шаҳарларига, 30 га яқин давлатларга, шу жумладан, Тошкент шаҳрига жами 70 дан ортиқ йўналишларга парвозларни амалга ошириб келади.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram