Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ВИЛОЯТ БОЛАЛАР КЎП ТАРМОҚЛИ ТИББИЁТ МАРКАЗИДА ДАВОЛАНАЁТГАН БОЛАЛАРГА ЯНГИ ЙИЛ СОВҒАЛАРИНИ ТОПШИРДИ

×

 2023-12-29 15:33:57    6845

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга бугун вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, онкогематология, кардиохирургия, нейрохирургия ва чақалоқлар хирургияси бўлимларида даволанаётган 48 нафар болалар ва уларнинг оналарини Янги йил билан табриклади, байрам совғаларини топширди. Вилоят раҳбари болалар ва уларнинг оналарига далда берди, тезроқ соғайиб кетишларини тилади.

Давлатимиз раҳбарининг оналик ва болаликни муҳофаза қилишга бўлган алоҳида эътиборлари натижасида ва қарорлари ижроси доирасида барпо этилган, бир йил аввал – 2022 йил 27 декабрда фойлаланишга топширилган 3 қаватли онкогематология, кардиохирургия, нейрохирургия ва чақалоқлар хирургияси бўлимлари биноси, энг илғор хорижий жиҳозлар билан таъминланиб, бемор болалар ва уларнинг ота-онаси учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Болаларнинг даволаниши билан бирга таълим-тарбияси ҳам эътиборда. Бу ерда “Замин” фонди томонидан ташкил этилган “Меҳрли мактаб” ва “Илк қадам” номли мактаб ва боғча гўшаларида болалар билим олиб, қизиқарли машғулотларни ўрганмоқда.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram