Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ВИЛОЯТИМИЗГА ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИНИ ОЛИБ КЕЛИБ, УЛАРНИ ШУ ЕРДА ЙИҒИШ ВА СЕРВИС ХИЗМАТИ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2024-01-17 15:41:47    2483

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят хокими Хайрулло Бозоров Ванг Хин Тинг бошчилигидаги Хитойнинг “Shandong Swan Cotton Industrial Machinery Stock Co. Ltd” компанияси вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашувда ушбу компания томонидан ишлаб чиқарилган юқори технологияли қишлоқ хўжалиги машиналарини Фарғона вилоятига олиб кириш, кейинчалик эса вилоятнинг ўзида уларга техник хизмат кўрсатиш мақсадида сервис маркази қуриш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Айтиш жоиз, мазкур компания пахтани қайта ишлаш машиналари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Уларнинг орасида пахта териш машинаси, сақлаш ва ташиш тизими, пахта тозалаш, автоматик боғлашга ихтисослашган техникалар мавжуд.

Мулоқотда компания бош директори Ванг Хин Тинг корхона фаолияти, ишлаб чиқариш, техникаларнинг ўрим, терим жараёнлари акс этган видеоролик орқали керакли маълумотларни берди. Шунингдек, суҳбат давомида замонавий пахта териш машиналарини вилоятга олиб келиш билан бирга ушбу техникаларни шу ернинг ўзида йиғиш, ўқув ва сервис хизматларини ташкил этиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Ўз навбатида вилоят раҳбари кейинги йилларда юртимизда қишлоқ хўжалиги тармоқларига замонавий илм-фан ютуқлари, инновацион ғоялар кенг жорий этилаётгани катта самара бераётганини эътироф этди. Шу боис етиштирилган пахта ҳосилини тез ва сифатли йиғиб олиш учун замонавий технологияларга эҳтиёж ортиб бораётганлигини таъкидлади.

Самимий учрашув сўнггида муҳокама қилинган масалалар бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ва ўзаро ҳамкорликда иш ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов ҳамда вилоят ҳокимининг Фарғона ва Хитой ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Отахон Хайруллаев иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram