Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИНИ ЙИҒИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ҲАМДА СЕРВИС МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2024-01-29 18:20:35    837

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегациясининг Хитой Халқ республикасига амалий ташрифи давомида Хитойнинг пахта териш машиналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Shandong Swan Cotton Industrial Machinery ҳамда China Railway Construction Heavy Industry Corporation компанияларида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишилди ҳамда мазкур компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг пахта теримини механизациялаштириш бўйича топшириқлари ижросини таъминлашга қаратилган мулоқотлар чоғида пахта терим машиналарини, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни импорт қилиш эмас, балки Фарғона вилояти ҳудудида уларни йиғишни йўлга қўйиш, шунингдек, сервис марказини ташкил этиш масаласи асосий эътибор марказида бўлди.

Компанияларнинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш чоғида ишлаб чиқарилаётган терим машиналарининг техник хусусиятлари, самарадорлиги, вилоятимиз пахтачилиги талабларига мослиги ўрганиб чиқилди.

Икки компания билан ўтказилган музокаралар якунида Фарғонада Shandong Swan Cotton Industrial Machinery компанияси билан ҳамкорликда пахта териш машиналарини йиғишни йўлга қўйиш ҳамда сервис марказини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Учрашувларда “Ўзагролизинг” АЖ бошқарув раиси Нодир Отажонов ҳам иштирок этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram