Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ ФАОЛИЯТИ ТУГАТИЛГАН КАРЬЕР ҲУДУДИ ТЕКИСЛАНИБ, 16 ГЕКТАРДАН ЗИЁД МАЙДОНДА КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2024-02-01 15:28:18    954

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Фарғона шаҳридаги Ўрмончилар МФЙда фаолияти тугатилган карьер ҳудудини текислаш ишларини кўздан кечирди.

Фарғона кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси балансида бўлган, 16 гектардан зиёд майдонни эгаллаган ушбу ҳудуд, карьер фаолияти тугатилгандан сўнг қаттиқ чиқиндиларни ташлаш жойига айланиб қолганди. Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан бу ерда кичик саноат зонаси ташкил этиш мақсадида кенг қамровли текислаш ҳамда заминни мустаҳкамлаш ишлари давом этмоқда.

Ҳудудда ҳозирги кунда кўплаб махсус техникалар жалб этилган ҳолда иш олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими ишларни янада жадаллаштириш, техникаларни бошқараётган ишчилар учун овқатланиш ва дам олиш шароитларини яхшилаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Вилоят ҳокими шунингдек, Фарғона туманининг Миндонобод МФЙ ҳудудида бўлиб, бу ерда катта йўл бўйида фойдаланилмай келинаётган адирлик ер майдонини кўздан кечирди. Ушбу ҳудудда ҳам кичик саноат зонаси ташкил этилиши белгиланди, Кадастр агентлиги вилоят бошқармасига саноат зонасининг чегара ҳудудларини белгилаш вазифаси юклатилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram