Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


2023 ЙИЛДА ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ “WEGWEISER” НЕМИС ТИЛИ МАРКАЗИДА ТАЪЛИМ ОЛГАН ЁШЛАРДАН 250 НАФАРИ ЎҚИШ ЁКИ ИШЛАШ УЧУН ГЕРМАНИЯГА ЙЎЛ ОЛДИЛАР

×

 2024-02-01 16:38:17    1306

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Фарғона шаҳридаги “Wegweiser” немис тили маркази фаолияти билан танишди.

3 йилдан бери фаолият юритиб келаётган ушбу ўқув маркази ўтган давр мобайнида 2000 нафардан зиёд ёшларга немис тили ўрганиш имкониятини яратди. 2023 йилда марказда таълим олган ёшлардан 250 нафари ўқиш ёки ишлаш учун Германияга йўл олдилар. Марказ томонидан Германиянинг “GFM Gruppe”, “Tank &Rast” va “Kaltech” ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ўқиш ёки ишлаш учун ушбу мамлакатга бораётган битирувчиларнинг соғлиқ суғурта харажатлари қоплаб берилиб, арзон яшаш жойлари билан таъминланишда кўмаклашилмоқда.

Ҳозирги кунда ўқув марказида 500 нафардан зиёд ёшлар таълим олишмоқда. Булардан бир қисми ҳамширалик ва ҳайдовчилик фаолияти билан шуғулланиш учун Германияга йўл олишни режалаштираётган бўлса, 140 нафари Германияда дуал таълим олишни мақсад қилишган.

Ўқув маркази ижара асосида фаолият юритиб келаётган бино, ортиб бораётган талабни тўла қоплаш имкониятини тўла бермаслиги маълум бўлди. Вилоят ҳокими “Wegweiser” немис тили марказини фаолиятини янада ривожлантириш учун ўқув марказини фойдаланилмасдан бўш турган давлат объектларидан бирига белгиланган тартибда жойлаштириш бўйича масъулларга кўрсатма берди.

Вилоят раҳбари шунингдек, “Нажот таълим” ўқув марказининг Фарғона филиалида ҳам бўлди. Бугунги кунда ушбу ўқув марказида 700 нафардан зиёд ёшлар дастурлаш, дизайн ва маркетинг каби замонавий касбларни эгалламоқдалар. Эътиборлиси, битирувчиларнинг қарийб 95 фоизи доимий ва даромадли ишга эга бўлмоқдалар. Марказ раҳбарлари билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, муассаса фаолиятини ривожлантириш учун ҳар томонлама кўмак берилишини билдирди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram