Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЯНАДА КЕНГАЯДИ

×

 2024-02-02 21:32:38    1092

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси вице-президенти Эдвард Ким, Кореядаги Sun Moon университети президенти Сон Же Мун, Чунчоннам-до провинцияси расмийлари ҳамда кореялик тадбиркорлардан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона ва Корея Республикаси ўртасида ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари, шунингдек, таълим, маданият ва ахборот технологиялари соҳаларида амалга ошириш режалаштирилаётган инвестициявий ва ижтимоий лойиҳалар муҳокама қилинди.

2023 йил март ойида вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг Корея Республикасига амалий ташрифи давомида Кореянинг энг илғор олийгоҳларидан бири бўлган, дунёнинг 76 та мамлакатидан келган 2000 нафарга яқин хорижлик талабаларга ҳам илм бераётган нуфузли Sun Moon университети билан қўшма дастурларни амалга ошириш, илмий тадқиқотлар олиб бориш борасида ҳамкорлик қилиш, кореялик профессор-ўқитувчиларни Фарғонага жалб қилиш, илмий форумлар ташкил этиб бориш, қўшма тадқиқот ва ишланмаларни йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзоланганди. Бугунги кунда 150 нафардан зиёд фарғоналик ёшлар ушбу олийгоҳда таълим олмоқдалар. Бугунги учрашувда ушбу ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш борасида фикр алмашилди.

Чунчоннам-до провинцияси расмийлари билан мулоқот чоғида Фарғона вилояти ҳамда Чунчоннам-до провинцияси ўртасида 2023 йилда Дўстлик ва Ҳамкорлик Меморандуми доирасида амалга оширилаётган ишларнинг бориши кўриб чиқилди, келгуси режалар бўйича келишиб олинди. Жорий йил апрель ойида Чунчоннам-до провинцияси губернатори раҳбарлигидаги делегациянинг вилоятимизга ташрифи амалга оширилиши маълум қилинди.

Вилоят раҳбарининг таклифига кўра, Чунчоннам-до провинциясидаги Sun Moon университети жойлашган Асан шаҳри билан Қўқон шаҳри ўртасида биродарлашган шаҳарлар ҳамкорлиги ўрнатилиши белгиланди.

Самарали ўтган учрашув давомида шунингдек, кореялик тадбиркорлар билан ахборот технологиялари соҳасида вилоятимизда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Нуриддин Мамажонов ва Файзулло Қосимов иштирок этдилар.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram