Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОННИНГ НАГОЯ ШАҲРИДАГИ ФАХРИЙ КОНСУЛИ ХИРОЮКИ ИТО БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-02-03 10:38:20    1274

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистоннинг Нагоя шаҳридаги фахрий консули Хироюки Итони ҳамда япониялик ишбилармонларни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона вилояти ҳамда Япония провинциялари ўртасида ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот давомида давлатларимиз ўртасида барча соҳалардаги алоқалар сўнгги йилларда мутлақо янги босқичга чиққани ҳамда ўзаро ҳамкорлик жадаллашиб бораётгани қайд этилиб, яратилаётган шароитлар натижасида ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш имконияти мавжудлиги таъкидланди.

2023 йил сентябрь ойида Ўзбекистоннинг Нагоя шаҳридаги фахрий консули этиб тайинланган, “Нагоя-Ўзбекистон” дўстлик ассоциацияси маслаҳатчиси Хироюки Ито, Япония ишбилармон доираларининг Ўзбекистонга, жумладан, Фарғонага қизиқиши тобора ортиб бораётганига эътибор қаратиб, фахрий консул мақомида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш учун ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегациянинг 2022 йил декабрдаги Японияга амалий ташрифи доирасида эришилган келишувлар изчил ҳаётга татбиқ этилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Учрашувда иштирок этган япониялик тадбиркорлар билан Фарғона вилоятида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва Япония бозорига кенг экспортини ташкил этиш, уларга JAS (Japanese Agricultural Standard) сертификатларини олиш бўйича ҳамкорликда иш ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Март ойида Тошкентда Ўзбекистон ва Япония ишбилармон доиралари иштирокида ўтказилиши режалаштирилаётган бизнес форумда вилоятимиз ҳамда япониялик тадбиркорларнинг мулоқотларини ташкил этиш ҳамда ҳамкорликдаги лойиҳаларни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram